Қўлингизда чиқинди бор. Аммо яқин атрофда чиқинди қутиси йўқ, нима қиласиз?
Мана шундай ҳолатлар юзасидан Platina.uz аҳоли орасида сўровнома ўтказди.
Шаҳарда айланиб юрар экансиз, ҳар икки қадамда чиқиндилар тўпланиб ётганига кўзингиз тушади. Биринчи одам “битта меники билан ҳеч нарса бўлмайди”- деб ташлайди. Кейингилар “чиқинди бор экан” - деб. Қарабсизки, ахлат уюми пайдо бўлади. Экология, атроф муҳит тозалиги ҳақида бот-бот бонг урганимиз билан ўзимиз унга қанчалик эътиборлимиз? Сиз яшаётган ҳудуд тозалиги қанчалик яхши?
Мана шундай ҳолатлар юзасидан Platina.uz аҳоли орасида сўровнома ўтказди.
Сўровномада қатнашганларнинг кўпчилиги экология долзарб масала эканлигини унга бефарқ эмаслигини таъкидлаган.
Фикрлар ичида Ўзбекитонда экология яхши деб фикр билдирганлар ҳам бор. Ҳудуд тозалигини эса яхшиланганини таъкидлашмоқда.
Бизнинг сўровномада қатнашганлар чиқиндини қутисигача кўтариб боришини, шахсий сумкаси ёки машинасида сақлашини айтган. Aҳолининг фикрича, чиқинди қутилари етарли эмас.
Талаба қизнинг фикрича қутиларнинг етишмаслиги уни доим олиб юришга сабаб бўлади. Доим ҳам олиб юролмагач ариқлар ечим бўлишини, аммо иложи борича қутиларга ташлаш кераклигини таъкидлайди.