Чиқиндилар аслиятимизни белгилайдими?
Ёхуд танганинг икки тарафи ҳам “оппоқ” эмасми?
Бугун 16 сентябр бутундунё тозалик куни. Бу мавзуни айнан шу кунда очишни хоҳладик. Биз "болажон халқ"миз, "меҳмондўст халқ"миз, аммо қанчалик тозаликсевар халқмиз? Турли жойларда пайдо бўлаётган сунъий чиқинди тўпламлари нимадан дарак беради? Савол очиқ, фикр-мулоҳазалар кўп. Экологик маданият қанчалик шаклланган юртимизда?
Бизнинг биринчи навбатдаги муаммомиз чиқинди ташлаш маданияти бўлса, иккинчиси чиқиндини қайта ишлаш. Бу икки жараёнда бутун дунёга намуна бўлаётган Швеция тажрибаси ҳақида: швед уйларида ишлаб чиқарилган чиқиндиларнинг тахминан 99%и қайта ишланади қандайдир тарзда, ушбу турдаги чиқиндиларнинг 50%и энергияга айланади. Шведлар эса “Ердаги табиий бойликларни тежашимиз керак. Қайта ишлаш мумкин бўлган нарсалардан фойдаланишимиз керак. Шунчаки янги материаллар ишлаб чиқаришимиз шарт эмас. Қайта ишлаш мумкин бўлган нарса айниқса муҳимдир, шунинг учун бизга керак эмас Ерни вайрон қилиш ва ундан қўпол фойдаланиш. Ҳар бир инсон ўзи учун бошлаши зарур, чунки бошқа одамлардан ҳеч нарса талаб эта олмайсиз, агар ўзингиз тўғри иш қилмасангиз”, деган фикрда. Тармоқ ҳам яхши ташкилланган. Бизда эса аҳолининг аксарияти фарзандларига чиқиндини керакли қутига ташлашни ўргатмайди.
Швецияда тармоқнинг яна бир услуб тажрибаси — қадоқланган маҳсулотларни сотиб олганингизда, сиз бир неча цент кўпроқ тўлайсиз ва маҳсулотни истеъмол қилгандан сўнг, ишлов бериладиган қайта ишлаш станциясига борасиз ва улар учун тўлаган пулингизни қайтариб оласиз. Мана шу услублар тажриба ва шаклланган маданият асосида яхши экологияга эришмоқда ҳамда ахлатни пулга айлантирмоқда.
Чиқиндини қайта ишлаш бўйича Америка тажрибаси: бу саноат ҳар йили пластмасса, резина, тўқимачилик, шиша, қоғоз ва электроникани қайта ишлаш даромад кўрсаткичларига нисбатан 116 миллиард доллардан зиёд иқтисодий фойда келтиради.
Чиқиндиларни қайта ишлаш саноати туфайли ҳар йили 534 мингга яқин иш ўринлари яратилади, уларнинг 155 мингтаси тўғридан-тўғри ишга жойлашиш имкониятидир. Умумий иш ҳақи ҳар йили 34 миллион доллардан ошади.
Яхши даромад ва аҳоли учун иш ўринлари. Ҳар йили 500 дан ортиқ одамлар ишли бўлса ва бундан давлат яхшигина фойда кўрса, Ўзбекистондаги аҳолини қийнаётган муаммолар ҳал бўларди.
Дунё статистикасида чиқиндиларни қайта ишлаш фойдага айланаётганда бундан Америка, Швеция ва бошқа шунга ўхшаш давлатлар катта-катта фойда олаётганда бизнинг юртимизда қайта ишлаш саноатига инвестициялар қай даражада киритилмоқда? Бу саноат етарли даражада фаолият олиб боряптими? Нега биз бу соҳада оқсаяпмиз?
Америкада ушбу саноат фойдалари ва иқтисодий жиҳатлари бўйича кўплаб статистик маълумотлар ва миллиардлаб пул айланмаси мавжуд.
АҚШ бугунги кунда дунёдаги энг йирик қора темир қолдиқлари экспортчиси ҳисобланади. Ҳар йили 20 миллиондан ортиқ тонна 90 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.
Қора материаллардан янги буюмлар ишлаб чиқариш ўрнига қайта ишланганда карбонат ангидрид чиқиндилари 58% га камаяди. Пўлатни қайта ишлаш уни янги темир рудасидан ишлаб чиқаришга қараганда 60% кам энергия талаб қилинади.
Чиқиндиларни тўғри қайта ишлашда кўплаб экологик фойда бор. Бу ҳаракатлар энергияни тежайди, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиради ва энергиядан захираланади.
Танганинг бир тарафи чиқинди қутилари етишмаслиги, қайта ишлашнинг камлигидир. Аммо танганинг икккинчи тарафи ҳам бор. Иккинчи томонда бизнинг қусурларимиз ярқираб туради.
Машина ойнасидан отиб юбориладиган елим идишлар, ўзимизни маданиятли кўрсатиб, яшил майсада ўтириб, овқатланганимиздан кейинги қолдиқлар, зерикканингизда сув бўйида туриб ёки бирор ўриндиқда ўтириб чақилган писта, кимдир белгиланмаган жойга ташлаган ахлати ёнига ўзимизникини ҳам қўшиб қўйишимиз — аслиятимизни намоён қилмаяптими?
Айтилмайди, ўргатилмайди эмас, бажармаймиз. Чунки болалигимиздан сувга ахлат ташламаслигимиз кераклиги ўргатилади. Аммо канал, сой ва кўлларда чиқиндилар бунинг аксини кўрсатяпти.
Халқда "одам ёлғиз қолганда аслияти намоён бўлади" дейишади. Йўқ, биз энди одамлардан мана шу аслиятдан уялмаймиз
Фазилат Соиб