АҚШда номаълум шахс 22 кишини отиб ўлдирди

Полиция жиноятчини излашда давом этмоқда.

Жаҳон
26 октябрь 2023 йил
АҚШда номаълум шахс 22 кишини отиб ўлдирди

AҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида номаълум шахс ўт қуролдан одамларга қарата очди.  Сўнгги маълумотларга кўра, камида 22 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.
 
Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойлардан бошпана топиш тавсия этилган.
 
Полиция гумонланувчининг суратини эълон қилди. Полиция маълумотларига кўра, воқеалар "турли жойларда" содир бўлган.

Оқ уйнинг билдиришича, президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган.

Мэн полицияси  қуролли шахс 40 ёшли Роберт Кард эканлигини аниқлади.

Полиция жиноятчини излашда давом этмоқда, унинг қуролли ва ўта хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+