Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимидан кетди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич ўз лавозимидан озод этилган. У қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилганди.
Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган.
У 2017 йил ноябрида янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
2022 йил декабрида президент фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги қўшиб юборилди. Абдураҳмонов эса ушбу вазирликни бошқариб келаётганди.