Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
У 2009 йилда Тошкент автомобил йўллар институтини тамомлаган.
Жамият
24 октябрь 2023 йил
Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тайинлангунга қадар Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Эркин Камолов 1987 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент автомобил йўллар институтини тамомлаган.
Аввал бу вазифада ишлаб келган Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди.