Андижонда зилзила бўлди
Зилзила эпимаркази Ўзбекистон ҳудудида, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан 34 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Жамият
23 октябрь 2023 йил

22 октябр куни соат 21:28 да Ўзбекистоннинг Aндижон вилоятида 2,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Қирғизистон Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Ўзбекистон ҳудудида, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан 34 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Зилзила Қирғизистоннинг аҳоли гавжум ҳудудларида сезилмади, дейилади маълумотда.
Марказий Осиё ҳудудида, Афғонистонда бугун 23 октябрда 4,1 магнитудали зилзила кузатилган. Бу зилзила бошқа мамлакат ҳудудларига таъсир қилмади.