Энг яхши вазир аниқланди — обуначилар талқинида

"2023 йилда энг яхши ишлаган вазир қайси?" деб номланган сўровнома якунига етди.

Жамият
22 октябрь 2023 йил
Энг яхши вазир аниқланди — обуначилар талқинида

Бир ҳафта давомида "2023 йилда энг яхши ишлаган вазир қайси?" деб номланган сўровнома бўлиб ўтди. Унда обуначиларимиз ўзлари истаган вазирга овоз бердилар.

Сўров жами салкам 66 мингдан ортиқ қамровга эга бўлди ва унда жами 17291 киши ўз овози билан қатнашди. Рақамли технологиялар вазири 3569 та овоз билан яққол устунликка эришди.

Энг кам овозларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Л.Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазири (Ж.Қўчқоров) ва Сув хўжалиги вазири (Ш.Ҳамроев) тўплади.

Сўровнома натижалари:

1. Рақамли технологиялар вазири (Ш.Шерматов) — 3569 та;
2. Фавқулодда вазиятлар вазири (А.Қўлдошев) — 3407 та;
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (И.Абдураҳмонов) — 2273 та овоз;

4. Экология вазири (А.Абдуҳакимов) — 1268 та овоз;
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазири (Ҳ.Умарова) — 1234 та;
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири (А.Икромов) — 655 та овоз;
7. Мудофаа вазири (Б.Қурбонов) — 572 та овоз;
8. Ташқи ишлар вазири (Б.Саидов) — 444 та овоз;
9. Ички ишлар вазири (П.Бобожонов) — 438 та овоз;
10. Маданият вазири (О.Назарбеков) — 432 та овоз;
11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (Б.Зокиров) — 406 та овоз;
12. Адлия вазири (А.Тошқулов) — 352 та овоз;
13. Соғлиқни сақлаш вазири (А.Иноятов) — 322 та овоз;
14. Қишлоқ хўжалиги вазири (А.Воитов) — 294 та овоз;
15. Энергетика вазири (Ж.Мирзамаҳмудов) — 292 та овоз;
16. Тоғ-кон саноати ва геология вазири (Б.Исломов) — 291 та овоз;
17. Транспорт вазири (И.Маҳкамов) — 257 та овоз;
18. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев) — 231 та овоз;
19. Сув хўжалиги вазири (Ш.Ҳамроев) — 210 та овоз;
20. Иқтисодиёт ва молия вазири (Ж.Қўчқоров) — 199 та овоз;
21. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Л.Қудратов) — 145 та овоз.

Бу шунчаки обуначилар фикри холос. Йил охирида Platina.uz талқинига кўра энг яхши ва энг ёмон ишлаган вазирлар рейтинги тузилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+