Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди

Жумладан,  Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили тайинланди. 

Сиёсат
20 октябрь 2023 йил
Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди

Абдусаттаров Тўлқин Сайфуллаевич Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Бунга қадар у адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари Жавҳар Изамов Бош вазирнинг Протокол хизмати раҳбари этиб тайинланди. Ж.Изамов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси, Ташқи ишлар вазирлиги давлат протоколи бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Бекзод Ҳидоятов Бош вазирнинг Матбуот хизмати раҳбари (Матбуот котиби) этиб тайинланган. Б.Ҳидоятов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — УзА шарҳловчиси, етакчи муҳаррири, Котибияти мудири, АОКАда бўлим бошлиғи ва ахборот хизмати раҳбари, Бош вазир матбуот хизмати бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+