platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим ва котибият ташкил этилди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига Таълим ва илм-фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда улар тизимидаги тегишли агентлик, қўмита ва инспекциялар бириктирилди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим ва котибият ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим ва котибият ташкил этилди.

Бу ҳақда президентнинг 2026 йил 9 октябрдаги ПФ–217-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилади.

Котибиятнинг бешта штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан шакллантирилади. Қолган еттита штат қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги штатларини мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига Таълим ва илм-фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда улар тизимидаги тегишли агентлик, қўмита ва инспекциялар бириктирилди.

Рўйхатда Фанлар академияси, шунингдек, муайян вазифалар доирасида Ички ишлар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳам бор.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалиши, тазйиқ ва зўравонлик жиноятларининг олдини олиш масалалари бўйича бириктирилган.

Ёшлар ишлари агентлиги эса ўқувчи ва талабаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўналишида иштирок этади.

Биринчи ўринбосар ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлашга оид вазифалари бажарилишига умумий раҳбарлик қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid