Илон Маскнинг Зеленский ҳақидаги меми катта можарога айланмоқда
Эслатиб ўтамиз, бу Илон Маскнинг Украина борасида биринчи зиддиятли баёноти эмас.
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк америкалик тадбиркор Илон Маскни Россияни қўллаб-қувватлашда айблади. Илон Маск X (собиқ Твиттер) тармоғида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Ғарб ёрдамига қарамлигини масхара қилган.
“Бугунги кунда Украина бўйича ҳар қандай сукунат ёки киноя Россия томонига сўзсиз далдадир”, — деб ёзди Михаил Подоляк ўзининг Телеграм-каналида.
Эслатиб ўтамиз, бу Илон Маскнинг Украина борасида биринчи зиддиятли баёноти эмас. Аввалроқ у Украинанинг шарқий ҳудуди асосан рус тилида мулоқот қилишига ишора қилиб, уларга танлов эркинлиги беришни айтганди.
Шунингдек, у Қримга ҳужум қилишга ҳозирланган Украина кучларига Starlink маълумотларидан фойдаланиш имкониятини ҳам тақдим этмаган.