Асака тумани ҳокими ишдан олинди
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўринбосари бўш қолган лавозимни эгаллаган.

Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Асака тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Бегзод Умматов вазифасидан озод этилди.
Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.
Умматов бир йил аввал ушбу лавозимга тайинланган, унгача эса Аксилмонополия қўмитасида ишлаганди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.