Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хитойга боради

Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзинпин билан учрашув кўзда тутилган. 

Сиёсат
16 октябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев амалий  ташриф билан Хитойга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.

Президент форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзинпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги МДҲ давлатлари кенгашида иштирок этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+