platina.uz

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида мукофотланди

Мукофот бериш ташаббуси Қирғизистон Республикаси томонидан кўтарилган.

Сиёсат
13 октябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида мукофотланди

Бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий нишони билан тақдирланди.

Мукофот бериш ташаббуси Қирғизистон Республикаси томонидан кўтарилган.

Шавкат Мирзиёев МДҲни ривожлантириш, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг олий мукофоти билан тақдирланди, дейилади хабарда.

"Шавкат Миромоновичнинг сиёсий иродаси туфайли бизнинг давлатларимиз ўртасида чегараларни делимитация қилиш жараёни ўз якунига етказилди ва ўн йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолар ҳал бўлди" деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

МДҲнинг Фахрий нишони ташкилот олий мукофоти саналади. У МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2002 йил 7 октябрдаги қарори билан таъсис этилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+