platina.uz

Президент Беларусни ШҲТга аъзо қилувчи меморандумни тасдиқлади

Aфғонистон, Беларус ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи давлатлар давлатлар саналади. 

Сиёсат
16 октябрь 2023 йил
Президент Беларусни ШҲТга аъзо қилувчи меморандумни тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжат Lex.uz миллий қонунчилик маълумотлари базасида эълон қилинди.

ШҲТда кузатувчи мақомида бўлган Беларус 2022 йил июл ойида ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақоми учун ариза берган, орадан бир йил ўтиб ташкилотнинг Ню-Деҳлида бўлиб ўтган саммитида бу борада мажбурият меморандумини имзолаганди.

“Беларус Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқлансин”, — дейилади Ўзбекистон раҳбари қарори матнида. Ҳужжатга мувофиқ, президент республика ташқи ишлар вазирлигига ШҲТ котибиятига республика томонидан халқаро шартнома кучга кириши учун ички давлат тартиб-қоидаларини бажараётгани тўғрисида билдиришнома юбориш топширилди.

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Aфғонистон, Беларус ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар, Озарбайжон, Aрманистон, Камбоджа, Непал, БAA, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлардир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+