platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Самарқандда хавфсизлик бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўтказилади

Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган. 

Самарқандда  хавфсизлик бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўтказилади

2026 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлайди.

Учрашув мавзуси – «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш».

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида бўлиб ўтади.

Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган.

2025 йилда Тяньцзинда бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.

Бўлажак учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар, мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар иштирок этади.

Дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ва 5 та халқаро ташкилот вакиллари келиши кутилмоқда.

Учрашув доирасида илғор технологиялар ва сунъий интеллектни замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга таъсири хусусида фикр алмашилиши кўзда тутилган.

Музокаралар якуни бўйича делегациялар раҳбарлари рақамли трансформация даврида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ҳамда устувор йўналишларини белгилаб оладилар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid