Президент Тошкентни айланяпти
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида янги қурилган подстанцияни ва “Tashkent city”даги янги биноларни бориб кўрди.
Шайхонтоҳур туманидаги «Пахтакор» стадиони яқинида жойлашган «Тракторсоз» подстанциясидан 19 километрдан зиёд кабел тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилган.
У келгуси ойда ишга туширилади. Бунинг натижасида пойтахт марказида кафолатланган 130 мегаватт қўшимча электр энергияси ҳосил бўлади. Шаҳардаги бошқа подстанцияларга юклама камайиб, авариявий ҳолатлар эҳтимоли 60 фоизга қисқаради.
Давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимидаги қурилиш ва модернизация ишларига оид тақдимот билан танишди. Яна бешта подстанция қурилади ва тўрттаси янгиланади, уларда жами 850 мегаватт қўшимча қувват яратилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев “Tashkent city”да қурилаётган янги меҳмонхоналар, концерт ва опера театри қурилиш жараёни билан танишди.