Андижонда салкам 40 млрд. сўм стипендия пули "еб юборилди"

Ҳисоб палатаси Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатини аниқлади.

Жамият
11 октябрь 2023 йил
Андижонда салкам 40 млрд. сўм стипендия пули "еб юборилди"

Ҳисоб палатаси Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатини аниқлади. Жами 39,3 млрд. сўм нақд пул талон-тарож қилинган.

Жумладан:

  • контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8761 нафар талабага 25,1 млрд. сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;
  • талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд. сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;
  • талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд. сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;
  • бюджет маблағлари ҳисобидан 2226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд. сўм ортиқча стипендия ўзлаштирилган;
  • талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн. сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн. сўми нотўғри ўтказилган.

Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд. сўми ундирилган. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+