Сурхондарё ҳокимига ўринбосар тайинланди
У аввал Автомобиллар йўллари қўмитасида ишлаган.
Жамият
10 октябрь 2023 йил
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Амиров Алишер Хуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Алишер Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.