Татаристон компанияси Ўзбекистонда электромобил йиғишни йўлга қўяди
"Кама" компаниясига "КамAЗ" раҳбари Сергей Когогин асос солган.
Татаристоннинг “Кама” компанияси Ўзбекистонда ўзининг “Aтом” электромобилини йиғишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форуми чоғида маълум бўлди, деб ёзади "Kazan Evening" нашри.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач форумда электромобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалари ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон компаниялари "Aтом"ни кенг кўламли йиғишни йўлга қўйишдан, кейин эса ўз мамлакатида электромобил ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштиришдан манфаатдор.
Волвач, шунингдек, Татаристон автомобилини "юқори сифатли электромобил" деб таърифлади. Электромобил ишлаб чиқарадиган "Кама" компаниясига "КамAЗ" раҳбари Сергей Когогин асос солган. Еслатиб ўтамиз, “КамAЗ” Ўзбекистон билан, хусусан, кадрлар тайёрлаш ва ёллаш соҳасида фаол ҳамкорлик қилади.
Таъкидлаш жоизки, апрел ойида Россиянинг "АвтоВАЗ" компанияси Ўзбекистонда янги "Lada Vesta" автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлгани хабар қилинганди.