Суриядаги ҳарбий академияга ҳужум: юздан ошиқ киши ўлгани айтилмоқда
Мамлакат армияси расмийлари ҳужумда “маълум халқаро кучлар томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик гуруҳлари”ни айблади.
Суриядаги ҳарбий академияга дронлар ҳужуми юз берди, оқибатда 100 дан ортиқ қурбонлар берилгани хабар қилинган.
SANA давлат ахборот агентлиги мамлакат ҳарбий қўмондонлиги баёнотини эълон қилган, унда айтилишича, портловчи моддалар билан жиҳозланган бир нечта учувчисиз мосламалар курсантларга битирув маросими тугаганидан сўнг дарҳол Ҳомс ҳарбий академиясига ҳужум қилган.
Мамлакат армияси расмийлари ҳужумда “маълум халқаро кучлар томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик гуруҳлари”ни айблади.
Ҳозирча на мухолиф кучлар, на жиҳодий гуруҳлар ҳужум учун масъулиятни ўз зиммаларига олгани йўқ, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, учувчисиз самолёт Хомс шимоли-ғарбидаги мухолифат назоратидаги ҳудудлардан учирилган.
Ҳодиса оқибатида дастлаб Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос вафот этгани бўйича хабар тарқалди, лекин бу тасдиқланмаган.