Норвегиялик ёзувчига Нобел мукофоти берилди
Ёзувчининг "Тонг, кечқурун", "Уйқусизлик" каби романлари ҳам машҳур.
Нобел қўмитаси Aдабиёт мукофотини норвегиялик ёзувчи Йон Фоссега берилди.
Фоссе - энг машҳур Европа драматургларидан бири унинг пьесалари кўплаб саҳналарда намойиш этилади.
Театр мутахассисларининг фикрича, Фоссе спектаклларининг машҳурлиги унинг сюжетларни персонажларнинг кучлилигига эмас, балки уларнинг заиф томонларига – ўзига ишонмаслик, ўлимдан қўрқиш, ўз кучига ишонмасликдан келиб чиқиб қуриши билан боғлиқ.
Йон Фоссе адабиётда 1983 йилда "Қизил, қора" романи билан дебют қилган ва "Ва биз ҳеч қачон ажралмаймиз" биринчи пьесаси 1994 йилда нашр этилган.
Унинг драматург сифатидаги энг машҳур асарларидан “Бир ёз куни” (1998), “Мен шамолман” (2007) ва бошқалардир.
Ёзувчининг "Тонг, кечқурун", "Уйқусизлик" каби романлари ҳам машҳур.
Аввалроқ кимё бўйича Нобел соҳиблари номи маълум бўлганди.