platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Ташрифнинг сўнгги кунида ҳам бир қатор учрашувлар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америкага ташрифи якунланди ва у Тошкентга қайтиб келди. Ташрифнинг сўнгги кунида ҳам бир қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашувда Ўзбекистонда аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Boston Consulting Group компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриев билан сунъий интеллект салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Билимлар иқтисодиётига ўтиш бўйича узоқ муддатли комплекс стратегияни, саноатни ривожлантириш дастурини ҳамда Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш “мастер режаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Мирзиёев Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуганни қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантириш, фонд бозоридаги қимматли қоғозлар жозибадорлиги ва ликвидлигини ошириш учун самарали воситаларни жорий этиш, мамлакатимиз капитал бозорига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашувда эса хусусийлаштириш ва самарали давлат бошқаруви соҳаларида банкнинг экспертлик ва техник кўмагини кенгайтириш, карбонсизлаштириш, муқобил энергетика, инфратузилма ва коммуникациялар, сув таъминоти бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга хусусий инвестициялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш ҳамда Трансафғон темир йўлини қуриш каби стратегик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Покистон бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар билан учрашувда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Тўқимачилик, фармацевтика, электротехника ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid