Қорабоғда рус ҳарбийлари ҳалок бўлгани учун Алиев Путиндан узр сўради
Ҳалок бўлганлар орасида Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонининг сиёсий тайёргарлик бўйича ўринбосари ҳам бор.
Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Россия раҳбари Владимир Путиндан Қорабоғда беш нафар россиялик аскарнинг ҳалок бўлгани муносабати билан узр сўради ва ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берган.
Ҳалок бўлганлар орасида Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонининг сиёсий тайёргарлик бўйича ўринбосари ҳам бор.
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун аввал Қорабоғда россиялик тинчликпарвар кучлар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган, аммо ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритмаганди. Бу тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳукумати Озарбайжон талабларига рози бўлиб, ўт очишни тўхтатганидан кейин содир бўлди.
“20 сентабр куни Жанятоғ қишлоғи ҳудудидаги кузатув пунктидан қайтаётган россиялик ҳарбий хизматчилар бўлган автомобилга ўқ узилган”, — дейилади хабарда.
Булар Иккинчи Қорабоғ уруши якунлари кейин тинчликпарвар контингентнинг илк жанговар йўқотишларидир.
Aлиев Путиндан узр сўраган ва ҳалок бўлган тинчликпарвар кучларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини ҳам билдирди, дея таъкидлайди Кремл. Озарбайжон президенти матбуот хизмати бироздан кейин худди шундай мазмундаги баёнотни эълон қилди.
Озарбайжон президенти "бўлган воқеа бўйича чуқур тергов" ўтказилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон Қорабоғда аксилтеррор операция бошлади ва бир сутка ичида тан олинмаган республикани ўз шартларига кўндиришга эришди. Унга кўра ҳудуд Озарбайжонга интеграция қилинади.