Путиннинг кескин қарори, прокурорларнинг қўлга олиниши

Platina.uz 21 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
21 сентябрь 2023 йил
Путиннинг кескин қарори, прокурорларнинг қўлга олиниши

21 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро тинчлик куни. Бу сана БМТ Бош Ассамблеясининг 36-сессиясида тасдиқланган.

Халқаро Алцгеймер касаллиги ҳақида хабардорлик куни. Биринчи марта 1907 йилда немис психиатри Алоис Алцгеймер (1864-1915) томонидан тасвирланган нейродегенератив касаллик. Қоида тариқасида, у 65 ёшдан ошган одамларда учрайди, аммо касалликнинг кам учрайдиган шакли бўлган эрта Алцгеймер касаллиги ҳам мавжуд. 2006 йилда глобал касалланиш 26,6 миллион кишини ташкил этди ва 2050 йилга келиб беморлар сони тўрт баравар ошиши мумкин.

1964 йил – Малта Буюк Британиядан мустақилликка эришди.

1972 йил – Филиппин президенти Фердинанд Маркос мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва конституцияни бекор қилди.

1981 йил – Белиз Буюк Британиядан мустақилликка эришди.

1991 йил – референдумда сайловчиларнинг 99 фоизи Арманистон мустақиллиги учун овоз берди.

1992 йил – ККП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг Доимий қўмитаси "Хитойнинг бошқариладиган космик кемалар дастурини ишлаб чиқиш бўйича раҳбарлик сўровлари" резолюциясини кўриб чиқди ва тасдиқлади, бу Хитойнинг бошқариладиган космик дастурининг "Лойиҳа 921" доирасида амалга оширилган.

1993 йил – Россия Президенти Борис Елцин Олий Кенгашни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Россия Федерацияси Конституциявий суди президентнинг хатти-ҳаракатларини конституцияга зид деб топди.

2004 йил – Бурж Халифа қурилиши бошланди.

2021 йил – Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилди.

Жиззах ва Самарқандда прокурорлар пора билан қўлга тушди.

Roodell компанияси ADM Jizzakh заводида LADA автомобилларини йиғишни бошлади. Биринчи бўлиб Vesta SW ва XRAY моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.

2022 йил – Россиянинг Украинага бостириб кириши: Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг замонавий тарихидаги биринчи сафарбарликни эълон қилди. Аввалги сафарбарлик Россия ҳудудида 1941 йилда эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни намойишларда қатнашмасликка чақирди.

  • Deutsche Welle нашрида Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтувлар ўтказилгани ҳақида хабар эълон қилинди.
  • Ўзбекистон Президенти мамлакатдаги кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди.
  • Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Навоийда фуқародан 8 минг доллар пора олган икки адвокат ушлади ва уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди.
  • FlyDubai авиакомпанияси Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўйди.
  • БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Цуй Дуню Ўзбекистоннинг 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман ўтказиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади.
  • Forbes илк бор Ўзбекистондаги ишончли банклар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги энг ишончли 10 та банк рейтингида NBU, Ипотека банк, Саноат қурилиш банк пешқадам бўлишди.

Таваллудлар.

1957 йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси Саида Раметова;

1971 йил – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов;

1979 йил – Ўзбекистон МОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси, ЕвроОсиё от спорти ассоциацияси вице-президенти Бахромжон Газиев;

1983 йил – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Мухторхон Ташходжаев таваллуд топган.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+