Қашқадарё ҳокимига ҳайфсан берилган кун

Platina.uz 19 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
19 сентябрь 2023 йил
Қашқадарё ҳокимига ҳайфсан берилган кун

Бутун жаҳон тозалик куни! Бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.

Xалқаро шарбатлар куни. Мутаxассисларнинг фикрича, кундалик тўғри овқатланишда шарбатлар истеъмол қилиш керакли озиқалар билан тананинг соғлом бўлишга имкон беради.

Воқеалар

  • 1648 йил – Француз олими Блез Паскал атмосфера босимининг мавжудлигини исботлади.
  • 1864 йил – Қўшма Штатларда автомобиллар учун ётадиган ўриндиқлар патентланган.
  • 1893 йил – Янги Зеландия аёлларга сайловларда овоз бериш ҳуқуқини берган биринчи давлат бўлди.
  • 1952 йил – Қўшма Штатларда актёр Чарли Чаплин коммунистик ҳамдардликда айбланди.
  • 1958 йил – Элвис Пресли Германияга ҳарбий хизматга кетди.
  • 1982 йил – Скотт Фаҳлман онлайн мулоқотда ҳис-туйғуларни ифодалаш усули сифатида кулгичлар (смайлик)дан фойдаланишни таклиф қилди.
  • 1983 йил – Цент-Киттс ва Невис Буюк Британиядан мустақилликка эришди.
  • 2006 йил – Таиландда 2006 йил 19 сентябр оқшомида давлат тўнтариши содир бўлди. Бу 1932 йилдан бери мамлакат тарихидаги 12-тўнтариш бўлди. Тўнтаришга бошчилик қилган армия бошлиғи генерал Сонтҳи Бооняратглин мамлакатга телемурожаатида давлат тўнтариши Таиландни бирлаштириш учун зарур эканлигини айтди. Шу билан бирга, унинг ҳарбийлар ҳокимиятда қолиш ниятида эмаслигини ҳам қўшимча қилган.
  • 2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
  • 2022 йил – Тошкент шаҳрининг 2023−2027 йилларга мўлжалланган кўкаламзорлаштириш бош режаси тасдиқланди.
  • 2022 йил – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятини оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берди.
  • Елизавета II Лондондаги Виндзор қасридаги Авлиё Жорж ибодатхонасидаги қабристонга дафн қилинди.
  • Қирғизистон президенти қирғиз-тожик черагасидаги тўқнашувлар ортидан халққа мурожаат йўллади. Маълумот учун: 2022 йил 14 сентябр куни эрталаб соат 7 ларда Ворух қишлоғи яқинида Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган.
  • Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

Таваллудлар

  • 1972 йил – ўзбек давлат арбоби, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Мухтар Ибрагимов;
  • 1976 йил – ўзбекистонлик давлат арбоби, собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов;
  • 1993 йил – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темурбек Поёнов таваллуд топган.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+