Шварценеггернинг қарори, Райҳоннинг таваллуди ва Мексикада уруш
Platina.uz 16 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
16 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро озон қатламини сақлаш куни. 1987 йилда Ернинг озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Монреал протоколи имзоланди. 1994 йилда БМТ 16 сентябрни Халқаро озон қатламини сақлаш куни деб эълон қилди.
Воқеалар.
1810 йил – Мексика Испаниядан мустақиллигини эълон қилди ва озодлик урушини бошлади.
1908-йил — General Motors компаниясига Уилям Дюрант асос солди.
1959 йил – Франция президенти Шарл де Голл Жазоир аҳолисини Франциядан мустақиллик бўйича референдум ўтказишга таклиф қилди.
- Биринчи тижорат нусха кўчириш машинаси Херох 914 АҚШда оммага тақдим этилди.
1963 йил – Малайзия давлати ташкил топди (Малая, Сингапур, Британия Шимолий Борнео ва Саравакдан).
1975 йил – Папуа - Янги Гвинея Австралиядан мустақиллигини эълон қилди.
- Кабо-Верде, Мозамбик ва Сан-Томе ва Принсипи БМТга аъзо бўлди.
1976 йил – Шаварш Карапетян Ереван сув омборига кўприкдан тўлиб тошган троллейбус қулаши оқибатида 20 кишини 10 метр чуқурликдан қутқариб қолди. Шаварш Карапетян сувга шўнғиш бўйича совет спортчиси, ўн бир карра жаҳон рекордчиси, ўн уч карра Европа чемпиони, СССР кубогининг ўн беш карра ғолиби, етти карра СССР чемпиони, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, Россия шўнғин ассоциациясининг фахрий президентидир.
1983 йил – актёр Арнолд Шварценеггер Америка фуқаролигини олди.
2016 йил – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган бир дақиқалик сукут билан бошланди.
2021 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-5245-сон қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси томонидан 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим тасдиқланди.
Ўзбекистонда Европа ҳаракатланиш ҳафталиги-2021 старт олди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланди.
2022 йил – Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туристик мажмуаси Конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди.
Таваллудлар.
1945 йил – ёзувчи-юморист, суҳбатдош рассом ва телебошловчи, Россия халқ артисти Eвгений Петросян;
1956 йил – америкалик сеҳргар ва иллюзионист Девид Копперфилд (ҳақиқий исми Девид Сет Коткин);
1978 йил – ўзбек қўшиқчиси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Райҳон Ғаниева;
1993 йил – ўзбек пара-спортчиси, сузувчи, 2018-йилги Паралимпия ўйинларининг уч карра чемпиони, 2019 йилда уч карра жаҳон чемпиони, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Ислом Асланов таваллуд топган.