platina.uz

Марказий банк тадбиркорларга қўйилган валюта чекловини бекор қилди

Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурматов матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Platina.uz мухбири. 

Иқтисод
16 сентябрь 2023 йил
Марказий банк тадбиркорларга қўйилган валюта чекловини бекор қилди

Марказий банкнинг эътирозларга сабаб бўлган хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошира олиши бўйича талаби бекор қилинди.

Бу ҳақда бугун Марказий банк раиси Мамаризо Нурматов матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Platina.uz мухбири.

Чекловга кўра, тадбиркорлар хорижий валюта сотиб олиш учун банкнинг тегишли тузилмасидан ижобий хулоса олиши, банклар эса янги талабларни бажармаган тақдирда валюта биржасидаги иштироки чеклаб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилиши белгиланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+