platina.uz

Путин ва Ким Чен Ин Узоқ Шарқда учрашди. Асосий маълумотлар

Ким Чен Ин ва Владимир Путиннинг учрашуви “Восточний” космодромида бўлиб ўтган. 

Жаҳон
13 сентябрь 2023 йил
Путин ва Ким Чен Ин Узоқ Шарқда учрашди. Асосий маълумотлар

Бугун, 13 сентябр куни Узоқ Шарқда Россия ва КХДР раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтди. Ғарблик экспертларга кўра, Москва технология эвазига Шимолий Кореядан ўқ-дориларини олмоқчи.

Ким Чен Ин ва Владимир Путиннинг учрашуви “Восточний” космодромида бўлиб ўтган. Делегациялар учрашуви беш соатча давом этди.

Aввалроқ президент матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманлари ёки ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмаганини маълум қилганди. Кун тартиби ҳам эълон қилинмади.

Кремл раҳбари ўзининг кириш сўзида фақат “минтақадаги вазият”ни, шунингдек, “КХДР ташкил топганининг 75 йиллиги” контекстини тилга олди.

Унинг меҳмони эса Шимолий Корея Россияни “доимо қўллаб-қувватлаган”ини ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашини айтди.

“Ишончимиз комилки, Россия армияси ва халқи ёвузликни жазолаш учун олиб борилган муқаддас курашда албатта катта ғалаба қозонади”, деди Ким Чен Ин, афтидан, Россиянинг Украинага асоссиз босқинини шу тарзда изоҳлар экан.

Кузатувчилар учрашув жойининг ўзи рамзий маънога эга эканлигини таъкидламоқда. Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, музокаралар бошланишидан аввал икки давлат раҳбарлари янги “Aнгара” ракетасини йиғиш жараёни билан танишган, шунингдек, “Союз-2” ташувчи ракетасини учириш бўйича учириш мажмуасини кўздан кечирган. Ғарб экспертлари Шимолий Кореянинг ўзининг айғоқчи сунъий йўлдош дастурини ишлаб чиқиш ва янги ракета технологияларини қўлга киритиш истагига ишора қилмоқда.

Кейинроқ давлат раҳбарларига мудофаа вазири Сергей Шойгу, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, транспорт вазири Виталий Савелев қўшилди.

АҚШнинг The New York Times газетаси Москва Пхеняндан совет томонидан ишлаб чиқарилган артиллерия снарядлари ва танкга қарши ракеталарни олишга умид қилаётганини ёзди. Шу билан бирга, экспертлар Шимолий Корея арсеналининг сифатига юқори баҳо бера олмайди. Қурол-яроғ борасида якуний келишувга эришилгани ҳозирча қоронғулигича қолмоқда. Бу қуроллар Россияга урушда муваффақият келтирмаса ҳам, вақтни чўзишда фойда бериши айтилган.

Aмур вилоятидаги учрашувга Хитой расмий муносабат берган. Жорий ташриф Россия Федерацияси ва КХДРдан бошқа ҳеч кимга тегишли эмас, дейди Хитой ТИВ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+