Мисли кўрилмаган жазирама, Жаҳон шоколад куни
Platina.uz 13 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
13 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш куни. Халқаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, инсонларни ҳаётини сақлаб қолишда тиббий ёрдам ҳал қилувчи омиллардандир. Ҳозирда бутун дунёда 13 сентябрда ушбу байрамни нишонлайдилар.
Жаҳон шоколад куни. Ҳар йили 13 сентябр куни турли мамлакатларда дунёдаги энг муҳим деликатесга бағишланган Халқаро шоколад куни нишонланади. Байрам Американинг биринчи шоколад компанияси Ҳершейъс асосчиси туғилган кунини нишонлайди. 1901 йилда қандолатчи шоколад ишлаб чиқарадиган заводга асос солди, у ўша пайтда Америкада камдан-кам таъм бўлган ва Европадан мамлакатга олиб келинган.
Воқеалар.
1902 йил – Буюк Британияда биринчи марта жиноят жойидан бармоқ излари айбланувчининг айбдорлигини исботловчи далил сифатида ишлатилган.
1922 йил – Ер юзасида максимал ҳаво ҳарорати бўйича жаҳон рекорди қайд этилди. Ал-Азизияда (ҳозирги Ливия ҳудудида) сояда термометр +57,7 °C гача кўтарилди.
1929 йил – инглиз бактериологи Александр Флеминг биринчи марта оммага ўзининг кашфиёти - пенициллинни тақдим этди.
1960 йил – биониканинг туғилган куни (биринчи симпозиум АҚШда бўлиб ўтди). Бионика бу – тирик табиатнинг ташкил қилиш тамойиллари, хусусиятлари, функциялари ва тузилмаларини, яъни табиатдаги тирик мавжудотларнинг шакллари ва уларнинг саноат аналогларини техник қурилмалар ва тизимларда қўллаш ҳақидаги амалий фан.
1968 йил – Албания Варшава Шартномаси Ташкилотини расман тарк этди (аслида у 1961 йилда чиқиб кетган).
1989 йил – Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган.
- Юнус Ражабийнинг уй-музейи ташкил этилган. Музейда 6000 мингга яқин экспонат сақланади, шулардан 847 таси музей экспозицияларида кўрсатилган.
1991 йил – АҚШ президенти Жорж Буш СССРдан келган муҳожирлар учун уйлар қуриш учун Исроилга 10 миллиард доллар ажратишдан бош тортди.
1993 йил – Ясир Арафат ва Исҳоқ Рабин ўртасида Фаластин маъмуриятини тан олиш тўғрисида битим имзоланди.
2007 йил – Маҳаллий халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация қабул қилинди.
2008 йил – Деҳлида бир қатор терактлар содир этилди. Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг турли жойларида бир неча дақиқа ичида содир бўлган бешта синхрон портлашлар бўлди. Портлашлар натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди ва камида юз киши жароҳатланди.
2010 йил – Мирзо Улуғбек ҳайкали ва музейи очилди.
2022 йил – Ўзбекистонда Ягона портал (ЯИДХП) орқали автомобилни бошқариш учун электрон рухсатнома бериш бошланди.
- Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни рад этди.
- Тошкент аэропорти ҳудудида аукцион орқали ғолиб деб топилган Bobur Diyor компанияси такси хизматини йўлга қўйди.
Таваллудлар
1978 йил – хонанда Ҳилола Ҳамидова таваллуд топган.