platina.uz
Сиёсат

Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради

Ўзбекистон президенти Тожикистон ва АҚШга боради. Жумладан, Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлади.

Бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, кейинги ҳафтада Ўзбекистон президенти АҚШга жўнаб кетади. Ш.Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда "С5+1" форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid