Самарқанднинг икки ҳудудига ҳокимлар тасдиқланди
Жумладан, Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Самарқанд вилоятининг икки ҳудудига ҳокимлар тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Жумладан, Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.