АҚШда мудҳиш теракт, Аргентинада ўқитувчилар куни

Platina.uz 11 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
11 сентябрь 2023 йил
АҚШда мудҳиш теракт, Аргентинада ўқитувчилар куни

11 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Ёввойи табиатни халқаро ҳимоя қилиш куни. 11 сентябр дунё бўйича ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғарма куни этиб тайинланган (WWF). Ушбу йирик жамғарма табиатни асрашни ташкил этиш, дунёнинг барча ҳудудларида табиатни асрашда юзага келган муаммолар билан жиддий шуғулланиш мақсадида 28 та миллий ташкилотларнинг уюшма аъзоларини ва яна шу қаторда 5 миллиондан ошиқ оддий аҳолини бирлаштирган.

  • Аргентинада ўқитувчилар куни.
  • Покистонда Муҳаммад Али Жинна хотирасига бағишланган миллий кун. Муҳаммад Али Жинна Покистонда миллий давлатчилик асосчиси сифатида ҳурматга сазовор бўлган мусулмон сиёсатчи, Британия Ҳиндистони бўлинишининг ташаббускорлари ва энг фаол иштирокчиларидан бири.

Воқеалар.

1852 йил – Буэнос-Айрес Аргентинадан мустақиллигини эълон қилди.

1941 йил – Пентагон биноси қурилиши бошланди.

1943 йил – Қиррали стакан ихтиро қилинган. Энг биринчи стакан 16 қиррали бўлиб, ҳозирги кунда классик жанр ҳисобланган. 12 , 14 , 18 ва 20 қиррали стаканлар ҳам учрайди.

1957 йил – СССР Олий Кенгаши Президиуми шаҳар ва заводларга партия раҳбарларининг номини улар ҳаёти давомида беришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

1985 йил – Тошкент шаҳрида жанубий вокзал ишга туширилган.

1986 йил – Полша барча сиёсий маҳбуслар озод этилишини эълон қилди.

1990 йил — АҚШ президенти Жорж Буш Қувайт инқирози ҳақида халққа телевидение орқали чиқишида Совуқ уруш тугаганидан кейин биринчи марта “янги дунё тартиби” атамасини ишлатди.

1996 йил – Бухоро вилояти Жондор туманида 13-асрда яшаб ўтган халқ қаҳрамони, саркарда Маҳмуд Торобийга ҳайкал ўрнатилди.

1997 йил – Референдумда Шотландия аҳолисининг аксарияти Лондондан мустақил Шотландия парламентини яратиш ғоясини маъқуллади.

2000 йил – Шимолий Осетия ҳукумати "Курск" сув ости кемаси экипаж аъзолари хотирасини абадийлаштиришга қарор қилди ва Марказий Кавказ тизмасининг тоғ чўққиларидан бирига "Курск" деб ном берди. Бундай қарор тоғ чўққисига чиққан саккиз нафар алпинистнинг илтимосига кўра қабул қилинган.

2001 йил – Жаҳон савдо маркази ва Пентагонга террористик ҳужумлар бўлди. Америка Қўшма Штатларида Ал-Қоида террорчилик ташкилоти аъзолари томонидан амалга оширилган тўртта мувофиқлаштирилган террор худкушлик ҳужумлари тарих саҳифаларига муҳрланди.

2002 йил – Қўшма Штатлардаги терактлар йиллиги муносабати билан ҳаво қатновига талаб пастлиги сабабли Америка авиакомпаниялари 3000 дан ортиқ рейсларни бекор қилди. Бошқа мамлакатларда ҳам юзлаб рейслар бекор қилинди. Ўша куни бир қатор Америка компаниялари оммавий ахборот воситаларида ҳар қандай реклама жойлаштиришдан бош тортдилар.

2007 йил – Россияда дунёдаги энг кучли ядровий бўлмаган ўқ-дорилар бўлган юқори қувватли самолёт вакуумли бомба синовдан ўтказилди.

2009 йил – Владимир Воронин Молдова президенти лавозимини тарк этди.

2011 йил – Нью-Йоркда 11 сентябр Миллий мемориал ва музейи очилди.

2015 йил – Маккадаги Ал-Ҳарам масжидига минора крани қулаб тушди, 111 киши ҳалок бўлди, 331 киши жароҳат олди.

2022 йил – Швецияда парламент сайловлари бўлди: миллий консерватив Швеция демократлари ва консерватив либерал Мўътадил коалицион партияси бошчилигидаги ўнг марказчилар блоки кўп овоз олди.

Таваллудлар.

1930 йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Юнусов;

1937 йил – рус эстрада хонандаси ва жамоат арбоби, СССР халқ артисти Иосиф Кобзон туғилган.

1945 йил – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Рамазон Абдуллаев таваллуд топди. У фаолияти давомида ўз шахсий жамғармаси ҳисобидан 180 ўринли мактаб биносини қуриб фойдаланишга топширган.

1965 йил – суриялик давлат ва сиёсат арбоби, Сурия президенти Башар ал-Асад таваллуд топган.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+