Икки мингдан ошиқ қурбон ва мотам: Марокашдаги зилзила тафсилотлари
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни қурбонлар сони минг кишидан ошиб кетганди.
Марокашда жума куни юз берган аянчли зилзила қурбонлари сони 2012 кишига етди, яна 2059 киши жароҳат олди, улардан 1404 нафарининг аҳволи оғир.
Бу ҳақда қироллик ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Департаментнинг аниқлик киритишича, энг кўп қурбонлар Aл-Ҳауз ва Тарудант вилоятларида бўлган.
Бундан ташқари, Aгадир, Aзилал, Марракеш, Тингҳир, Уарзазат, Юсуфия ва бошқа аҳоли пунктларида яшовчилар ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олди.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни қурбонлар сони минг кишидан ошиб кетганди.
Бундан ташқари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳодиса сабаб Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия мактуби йўллади.
Шунингдек, Марокашда уч кунлик мотам эълон қилинди.