Саида Мирзиёева Марокашдаги мода маросимида қатнашди
Маросимда мода соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашиш ва энг иқтидорли дизайнерларга мукофотлар топширилишининг гувоҳи бўлганини билдирди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.
Ушбу нуфузли тадбир Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. Маросимда Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳазрати олиялари ҳам қатнашди.
"Марокаш маликаси Лалла Ҳаснага меҳмондўстлиги учун, Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга эса унутилмас таассуротларга бой ушбу кунларни баҳам кўргани учун самимий миннатдорлигимни билдираман", деб ёзди президент ёрдамчиси.
Fashion Trust Arabia мода маросимига 2018 йилда асос солинган бўлиб, унда араб давлатларининг мода ва дизайн гуруҳлари иштирок этади.