Ўзбекистонга қанча одам қариндошини йўқлаш мақсадида келгани очиқланди

Шунингдек, 397,3 минг нафар турист дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Жамият
9 сентябрь 2023 йил
Ўзбекистонга қанча одам қариндошини йўқлаш мақсадида келгани очиқланди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 7 ойда қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:

Тожикистон – 1 082,7 минг нафар

Қирғиз Р. – 886 минг нафар

Қозоғистон – 831,6 минг нафар

Россия – 269,6 минг нафар

Туркия – 28,3 минг нафар

Жанубий Корея – 4,5 минг нафар

Украина – 3,8 минг нафар

Беларусь Р. – 3,6 минг нафар

Туркманистон – 3,5 минг нафар

Германия – 2,6 минг нафар

Шунингдек, 397,3 минг нафар турист дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Уларнинг энг кўпи Россия фуқаролари саналади (137,2 минг нафар). 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+