platina.uz
Жамият

Халқаро журналистлар бирдамлиги куни

Platina.uz 8 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Халқаро журналистлар бирдамлиги куни

8 сентябр санасига боғлиқ хабарлар.

Халқаро саводхонлик куни. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида нишонланадиган халқаро кунлардан биридир.

Халқаро физиотерапия куни.

Халқаро журналистлар бирдамлиги куни. 1958 йили Халқаро журналистлар ташкилотининг Бухарестда бўлиб ўтган IV конгресси қарорига биноан, ҳар йили жаҳонда 8 сентябрь Халқаро журналистлар бирдамлиги куни (International day of solidarity of journalists) сифатида нишонланади. Маълумотларга кўра, кейинчалик БМТ томонидан ҳам ушбу кун Халқаро журналистлар бирдамлиги куни деб эълон қилинган.

Кун тарихига оид маълумотларда 1943 йил 8 сентябрь куни Берлинда фашистлар томонидан қатл қилинган чехословакиялик журналист ва адабий танқидчи Юлиус Фучик хотирасига бағишлаб танлангани келтирилади. Фучик Прага қамоқхонасида бўлган вақтида «Дор остидан репортаж» (Notes from the gallows) китобини ёзган. Мазкур китоб дунёнинг 70 тилига таржима қилинган бўлиб, муаллиф вафотидан сўнг икки йил ўтиб, 1945 йилда илк бор чоп этилган, етти йил ўтиб эса Халқаро тинчлик соврини билан тақдирланган.

Маълумот учун, Америка журналистларининг энг нуфузли мукофоти ҳисобланмиш Пулицер мукофотининг тақдирлаш маросими ҳам деярли ҳар йили 8 сентябрда ўтказилади.

1906 йил – Роберт Тёрнер ёзув машинкасини ихтиро қилди.

1951 йил – Сан-Францискода Япония ва иттифоқчилар ўртасида тинчлик шартномаси тузилди, унга кўра Япония Жанубий Сахалин ва Курил оролларига бўлган барча ҳуқуқлардан воз кечди (СССР шартномани имзоламади).

1952 йил – Эрнест Хемингуэйнинг "Чол ва денгиз" романининг биринчи нашри нашр этилди.

1961 йил – Чекишнинг юрак касалликлари билан боғлиқлиги ҳақида биринчи ҳисобот пайдо бўлди.

1970 йил – СССРда ўрта мактабнинг низоми тасдиқланди.

1991 йил – Македония мустақилликка эришди.

1993 йил – Беларус ва Россия ягона пул маконини сақлашга келишиб олдилар.

2000 йил – Албания Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинди.

2013 йил – Россияда ягона овоз бериш куни.

2022 йил – Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

  • 1952 йилдан бери тахтда ўтирган онаси Елизавета II вафотидан кейин Чарлз III Буюк Британия қироли бўлди.
  • Тошкентда 58 туп дарахтни кесиб ташлаган Dream House Stroy мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Таваллудлар.

1923 йил – авар шоири, ёзувчи, публицист Расул Ҳамзатов туғилган.

1933 йил – аутизм ташхиси қўйилган биринчи одам сифатида танилган америкалик эркак Доналд Грай Триплетт таваллуд топган. Унга биринчи бўлиб Лео Каннер ташхис қўйган ва “1-ҳол” деб номланган. Триплетт ўзининг билимдон қобилиятлари, хусусан, пианинода ижро этилган мусиқий ноталарни номлаш қобилияти ва тез кўпайтириш қобилияти билан ажралиб турган.

1959 йил – келиб чиқиши помирий бўлган тожикистонлик қўшиқчи, бастакор ва актёр Далер Назаров туғилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid