platina.uz

Бир гуруҳ жангарилар Афғонистондан Тожикистон чегарасини бузиб кирди

Миллий хавфсизлик қўмитаси уларнинг кейинги тақдири хусусида маълумот берди. 

Жаҳон
6 сентябрь 2023 йил
Бир гуруҳ жангарилар  Афғонистондан Тожикистон чегарасини бузиб кирди

Афғонистондан Тожикистонга ўтиб, мамлакат мустақиллиги кунида теракт тайёрлашга уринган жангари гуруҳ йўқ қилинди. Бу ҳақда тожик ОАВлари мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасига асосланиб хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 30 августига ўтар кечаси халқаро террорчилик ташкилотининг уч нафар аъзоси Дарваз йўналишидаги Кеврон аҳоли пункти ҳудудида тожик-афғон чегара чизиғини ноқонуний кесиб ўтган.

“Уларнинг мақсади давлат мустақиллиги куни арафасида Тожикистон ҳудудида террорчилик ҳаракатини амалга оширишдир”, дея хабар қилган мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси.

Ҳужумга уриниш олдиндан маълум бўлган, террорчиларнинг жойлашуви ва ҳаракатланиш йўллари кузатувга олинган, улар қуршаб олинган.

“5 сентябр куни эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг аксилтеррор гуруҳи жангарилар турган жойни ўраб олди ва таслим бўлишни талаб қилди. Террорчилар талабга жавоб бермади ва биринчи бўлиб қуролларидан ўқ узди. Шундан сўнг, аксилтеррор операцияси натижасида террорчилик гуруҳининг уч нафар аъзоси йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.

Жангарилар ёнидан қуроллар, ўқ-дорилар ва пул топилган. Улар "Жамоати Ансорулло" ташкилоти аъзолари экани маълум қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+