Напалеон III нинг қулаши, Беруний ва Риши Капур
Platina.uz 4 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

4 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Бугун Ўзбекистон мактабларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” чалинди ва янги ўқув йили бошланди.
Халқаро таэквондо куни. Халқаро Олимпия қўмитаси ўзининг Париждаги сессиясида Таэквондо WTF спорт тури расман Олимпиадага қабул қилинганини эълон қилди.
2000 йил Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган Олимпиада ўйинларида илк бор таэквондочилар қатнашишган. 2006 йил Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида Бош Ассамблея 4 сентябрь санасини "Бутунжаҳон таэквондо куни" деб эълон қилган. Шундан буён ҳар йили ушбу санада таэквондо куни байрам қилинади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд спортчи таэквондо билан шуғулланиб келмоқда. Кўплаб таэквондочиларимиз Жаҳон ва Осиё чемпионатларида олтин медалларга эришишган.
Халқаро камондан отиш куни. Камондан отиш – бу аниқлик ёки масофа учун ўқлар билан ўқ отиладиган спорт тури. Мусобақа қоидаларига кўра кўпроқ балл тўплаган спортчи ёки жамоа ғолиб ҳисобланади. 1900 йилдан бери Олимпия спорти саналади.
Воқеалар.
1837 йил – Самуел Морзе биринчи марта Нью-Йорк университетида телеграф ихтиросини намойиш этди.
1870 йил – Францияда Наполеон III нинг Иккинчи империяси ағдарилди ва Учинчи республика эълон қилинди.
1882 йил – Нью-Йорк шаҳрида Томас Эдисон дунёдаги биринчи марказий электр станциясини ишга туширди ва тарихда биринчи марта тижорат электр ёритгичини ёқди (жами 85 та тўловчи мижозлар учун).
1888 йил – америкалик ихтирочи Жорж Эастман Kodak савдо белгисини рўйхатдан ўтказди; худди шу куни у кассетларда рулонли плёнка ва бундай плёнкада суратга олиш учун камерага патент олди.
1964 йил – NASA ўзининг биринчи орбитал геофизик обсерваториясини коинотга чиқарди.
1985 йил – Атлантика денгизи тубидаги Титаник қолдиқлари масофадан бошқариш пульти ёрдамида суратга олинди.
1991 йилда – Қримнинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди.
1998 йил – Google компаниясига асос солинган. Google’га Калифорнияда асос солинган бўлиб, Ларри Пейж ва Сергей Бринлар унинг асосчилари ҳисобланади.
Таваллудлар
973 йил – ислом олтин даврининг забардаст хоразмлик қомусий алломаларидан бири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний;
1952 йил – ҳиндистонлик актёр, режиссёр ва продюсер, бир нечта мукофотлар, жумладан, тўртта Filmfare ва Миллий кино мукофоти соҳиби Риши Раж Капур;
1954 йил – иқтисод фанлари доктори, профессор, академик Саидасрор Гулямов;
1973 йил – таниқли ўзбек журналисти, таржимон, фан доктори Беруний Алимов;
1986 йил – ўзбекистонлик таэквондочи, Осиё чемпиони, 2015 йилда жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Жасур Бойқўзиев;
1990 йил – юқори мартабали давлат хизматчиси, журналист, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов таваллуд топган.




