Эксперт рублнинг кейинги тақдири ҳақида гапирди
Август ойида рублнинг қулаши фонида ўзбек сўми ҳам сезиларли миқдорда заифлашди.
Келгуси ҳафтада доллар 95-98 рубл, евро 101,5-104,5 рубл оралиғида сотилиши кутилмоқда. Бундай прогнозни BKS Forex компанияси таҳлилчиси Aнатолий Трифонов берди.
“Кейинги ҳафтада биз рублнинг ўзгарувчанлиги 95-98, евро 101,5-104,5 коридорида сақланиб, юқори чегарага яқинлашишини кутмоқдамиз. Ойнинг биринчи ҳафтасида анъанавий равишда рубл учун пасайиш бўлади, чунки охирги ҳафтада экспортчилар солиқларни тўлаш учун валюта тушумларини сотишни кўпайтирадилар", - дея тушунтирди у. .
Трифоновнинг сўзларига кўра, қўшимча хавф омили нефт компанияларининг хорижий акциядорлардан акцияларни қайтариб сотиб олиши бўлиши мумкин, бу эса бозорда хорижий валюта таклифини қисқа муддатга қисқартириши мумкин.
Жума куни Москва биржасидаги савдолар якунида доллар курси 96,09 рублга етди, бу АҚШ валютасининг ўша куни эрталабки даражасидан 0,065 фоизга кўпдир. Евро курси 104,15 рублни (+0,065 фоиз), юан 13,264 рублни (+0,094 фоиз) ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ўзбекистонликлар энг кўп ишлайдиган мамлакат саналади. Август ойида рублнинг қулаши фонида ўзбек сўми ҳам сезиларли миқдорда заифлашди.