Москвадаги беқарорлик давом этмоқда: сўнгги хабарлар
Ҳозирда Москванинг жанубий қисмида, хусусан, Внуково ва Домодедово аэропортларининг ҳаво ҳудудида бирорта ҳам самолёт йўқ.
1 сентябр куни эрталаб Москванинг Внуково, Домодедово ва Шереметево аеропортларида камида 61 рейс кечиктирилди, 23 таси бекор қилинди. Бу ҳақда "Яндекс.Расписания" хизмати маълумотларига таяниб, “РИA Новости” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Москва вақти билан соат 7.28 ҳолатига кўра, Внуковода 21 та рейс кечиктирилган ва олтитаси бекор қилинган, Домодедовода бу рақам мос равишда 32 ва 14тан ташкил этади, Шереметевода саккизтаси кечиккан ва учта рейс бекор қилинган.
Flightradar24 ресурсига кўра, ҳозирда Москванинг жанубий қисмида, хусусан, Внуково ва Домодедово аэропортларининг ҳаво ҳудудида бирорта ҳам самолёт йўқ.
Москва мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахтга яқинлашаётган учувчисиз аппаратни йўқ қилганини айтди.
Россия Мудофаа вазирлиги тегишли маълумотни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни ҳам Москва аэропортларида беқарор вазият юзага келиб, кўплаб рейслар бекор қилинганди. Самолётлар (улар ичида Ўзбекистонники ҳам бор) бошқа аэропортларга йўналтирилган.