Қорақалпоғистон адлия вазири тайинланди
У 2007−2022 йилларда Қорақалпоғистон Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
ЭлмуродТурсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълум қилди. У 2022 йил 30 декабрдан ҳозирги вақтгача Қорақалпоғистон адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Элмурод Турсунов 1983 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2006−2007 йилларда Нукус шаҳридаги 1-сонли давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007−2022 йилларда Қорақалпоғистон Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.