Эрдўғоннинг қудратга келиши ва “Тойота”нинг "парвози"
Platina.uz 28 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

28 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Воқеалар.
1876 йил – Петербургда бўлган шарқшуносларнинг учинчи халқаро конгрессида немис шарқшуноси, тилшунос олим Карл Эдуард Захау улуғ мутафаккир олим, ўрта асрларнинг буюк даҳоларидан бири Абу Райхон Беруний хақида йиғилганларга тўлиқ маълумот берди ҳамда алломанинг яқиндагина нашрдан чиққан “Хронология” асарининг арабча матнини барчанинг эътиборига ҳавола этди.
1910 йил – Черногория Туркиядан тўлиқ мустақилликни эълон қилди ва монарх Николай I бошчилигидаги мустақил қиролликка айланди.
1923 йил – Туркистон Халқ хўжалиги марказий кенгаши қарори билан Ўрта Осиёда ипакчиликни ривожлантириш ва ҳолатини яхшилаш, ипак хомашёсини тайёрлаш, қайта ишлаш, ташқи ҳамда ички бозорда сотиш учун “Туркипак” трести акциядорлик жамиятига айлантирилди.
1933 йил – Британия полицияси жиноятчини ушлаш учун биринчи марта радиодан фойдаланган. ББC хабарига кўра, радио орқали қотилликда гумон қилинаётган жиноятчининг аломатлари узатилган.
1935 йил – Абдулла Қодирий таржимаси асосида Ҳамза театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) “Уйланиш” пьесасини саҳнага қўйди. Спектакль катта муваффақият қозонди. Абдулла Қодирий Ҳамза театри жамоасининг илтимоси билан Николай Гоголнинг “Уйланиш” комедиясини ўзбек тилига таржима қилишга киришган ва уни 1935 йилда муваффақиятли тугаллаган эди. Асарнинг таржимаси ва уни ижро этган артистларнинг фаолиятлари ҳақида ўша давр вақтли матбуотида бир қатор ижобий мақола ва тақризлар чоп этилган.
1937 йил – “Тойота” автомобил компанияси мустақил компанияга айланди. Асосчиси: Киичиро Тойода.
1946 йил – Қўшма Штатлар Мўғулистон ва Албаниянинг БМТга киришига вето қўйди.
1963 йил – дунёдаги энг узун понтон кўприги (тахминан 2,5 км) Сиэтл ва Беллевюни боғлади.
1966 йил – Аргентина иш ташлаш ҳуқуқини бекор қилди.
1976 йил – Массачусетс штатида биринчи марта сунъий ген синтез қилинди.
1990 йил – Қувайтнинг Ироқ томонидан аннекция қилинди.
1991 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат симфоник оркестрини Ўзбекистон миллий симфоник оркестрига айлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Нигерия Федератив Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.
1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд шаҳрини “Амир Темур” ордени билан мукофотлаш тўғрисида” ҳамда “Шаҳрисабз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида” фармонлари қабул қилинди.
1996 йил – “Мискин–Тўрткўл” темир йўли қурилиши тугалланди. Дастлабки поезд Тўрткўлга йўловчиларни олиб борди.
1998 йил – “Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”, “Давлат ер кадастри тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.
2000 йил – ЮНЕСКО Усмон Мусҳафининг асл нусха эканини тасдиқловчи ҳужжат – сертификат берди. Бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розийаллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (милодий 644–648 йилларда) кийик терисига кўчиртирилган. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган эди. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган ягона нусха мазкур Мусҳафдир.
2004 йил – Остонада муносабатларни ривожлантириш мақсадида Япония ва Марказий Осиё давлатларининг сиёсий ташаббуси очиқ эълон қилинди.
2009 йил – Тошкент шаҳри марказида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи очилди. Амир Темур хиёбони меъморий ансамблининг дурдонасига айланган мазкур сарой ўз маҳобати, салобати, бетакрор тарихи, замонавий ландшафт дизайни билан Тошкент шаҳри чиройига чирой қўшди. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройининг баландлиги 48 метр. У 300 ўринли мажлислар зали, 300 ўринли қабуллар зали ва 1800 ўринли анжуманлар залига эга.
2014 йил — Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия президенти бўлди.
2020 йил – “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Таваллудлар.
1749 йил – немис ёзувчиси Йоxанн Волфганг Гёте Франкфурт-Майн шаҳрида таваллуд топади.
1909 йил – энергетик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган энергетик Ҳосил Фозилов таваллуд топди. У – электр тизимлари режимларини таҳлил қилиш назариясининг асосчиларидан бири. Унинг раҳбарлигида республиканинг электр энергетика ресурсларини ўзлаштириш лойиҳалари илмий жиҳатдан асослаб берилди, электр тизимларини ҳисоблаш алгоритми яратилди.
1931 йил – ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий академиги, Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллуд топди. У ўз асарларида ўлка манзаралари, ўтмиши ва бугунги куни, кишиларини ёрқин бўёкларда катта маҳорат билан акс эттирган. Унинг ижоди ранг-тасвирга миллий руҳ, урф-одатлар, замондошлар, машҳур намояндалар образлари туркумини олиб кириши, қишлоқларда тасвирий санъат галереяларини ташкил қилиши билан алоҳида аҳамиятга эга. У 1998 йилда “Эл-юрт хурмати” ордени билан мукофотланган.
1936 йил – Ўзбекистон Республикасининг халқ артисти Файзулла Аҳмедов;
1954 йил – Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова;
1972 йил – муайтайчи, кикбоксингчи, “Ўзбекистон ифтихори”, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Эркинбой Қутибоев таваллуд топган.




