Байкалдаги даҳшатли зилзила, Венеранинг кашф этилиши
Platina.uz 27 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

27 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
1900 йил – Англияда биринчи шаҳарлараро автобуслар ҳаракатлана бошлади.
1934 йил – Киев атрофидаги 50 километрлик зонада яшил майдонларни йўқ қилишни тақиқлаш тўғрисидаги резолюция қабул қилинди.
1946 йил – Прагада Халқаро талабалар иттифоқи тузилди
1955 йил – Гиннеснинг рекордлар китобининг биринчи нашри 198 саҳифада чоп этилди. Бугунги кунда ҳар йили 80 миллиондан зиёд нусхада 40 та тилда чоп этиладиган мазкур китоб жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатида ўз мухлисларига эга.
1962 йил – Mariner 2 космик миссияси Венерани кашф қилиш учун жўнаб кетди.
1978 йил – Эронда сиёсий партиялар фаолиятига қўйилган тақиқ бекор қилинди.
1980 йил – Буюк Британияда ишсизлар сони 2 миллион кишидан ошди.
1991 йил – Европа иқтисодий ҳамжамияти Литва, Латвия ва Эстония мустақиллигини тан олди.
- Молдова мустақиллиги эълон қилинди.
2000 йил – Москвадаги Останкино телеминорасида ёнғин содир бўлди.
2004 йил – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
2008 йил – Байкал кўлида тўққиз магнитудали зилзила қайд этилган.
2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар.
1871 йил – Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби Теодор Герман Алберт Драйзер таваллуд топган кун. Ёзувчи ўз ижодида реалисм билан натуралисм тамойилларини бирлаштирган.
1937 йил – композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рашид Ҳамроев таваллуд топди. У йирик мусиқий-саҳнавий ва симфоник мусиқа жанрларида ижод қилиб, миллий оҳанглар билан суғорилган, драматик ва лирик жозибадор асарлар яратди.
1940 йил – футболчи, спорт устаси Геннадий Красницкий таваллуд топди (вафоти 1988 йил). У 1959–1968 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси сафида мамлакат биринчилиги олий табақаси учрашувларида 102 марта тўп киритган. Собиқ Иттифоқ миллий ва олимпия терма жамоалари таркибида ўйнаб, 37 марта тўп урган. Геннадий Красницкий Жанубий Америкада ўтказилган халқаро учрашувлар ҳақида “Рио-де-Жанейродан Монтевидеогача” деган китоб ёзган. У Ўзбекистоннинг XX асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган.




