platina.uz
Жамият

Ҳожибой таваллуди, АҚШ ва Германия келишуви

Platina.uz 25 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Ҳожибой таваллуди, АҚШ ва Германия келишуви

25 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

1609 йил – Галилео Галилей Буюк Кенгаш ва Венеция Догега янги қурилма – телескопни намойиш этди.

1810 йил – инглиз ихтирочиси Питер Дуранд озиқ-овқат маҳсулотларини консерва қутиларида сақлаш жараёнини патентлади. Консерва қутилар катта ва оғирлиги деярли бир килограмм эди.

1825 йил – Уругвай Бразилиядан мустақиллигини эълон қилди.

1835 йил – Қўшма Штатларда “Нью-Йорк Сан” газетасининг Ойда ўсимликлар топилганлиги ҳақидаги нашри умумий ҳайратга сабаб бўлди.

1875 йил – Метю Уебб Ла-Манш бўйлаб сузиб ўтган биринчи одам бўлди.

1921 йил – АҚШ Германия билан тинчлик шартномасини имзолади.

1928 йил – Албания қироллик деб эълон қилинди.

1933 йил – Канада, АҚШ, СССР, Австралия ва Аргентина ушбу маҳсулотнинг жаҳон нархларини ошириш ва кейинчалик барқарорлаштириш мақсадида Дон шартномасини имзоладилар.

1939 йил – Буюк Британия ва Полша ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонунни имзоладилар.

1960 йил – Римда XVII Олимпия ўйинлари бошланди.

1972 йил – Хитой Бангладешнинг БМТга киришига қарши овоз бериш орқали БМТдаги биринчи ветосидан фойдаланди.

1973 йил – томограф ёрдамида биринчи рентгенограмма олинган.

1989 йил – Американинг Вояджер космик зонди Нептун сайёраси тасвирларини Ерга узатди.

1990 йил – Абхазия Олий Кенгаши Абхазиянинг Грузиядан мустақиллигини эълон қилди.

2001 йил – Тошкентдаги Япон боғи ташкил топган.

2021 йил – Ўзбекистон Президентининг «Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилган.

  • Япония пойтахти Токиодаги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик сузувчи Ислам Асланов пара сузиш бўйича бронза медали соҳиби бўлди. Бу паралимпия ўйинларидаги Ўзбекистон делегациясининг илк бронза медали ҳисобланади.

Таваллудлар.

1923 йил – хонанда ва созанда Фаттоҳxон Мамадалиев таваллуд топган кун. Ўзбек мумтоз ва замонавий шоирлар ғазаллари заминида 50 дан ортиқ ашулалар яратган.

1955 йил – таниқли ўзбек кино ва театр актёри, сўз устаси, қизиқчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев;

1984 йил – актёр Алишер Узоқов таваллуд топган кун.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid