platina.uz
Жамият

Япония Кореяни босиб олган, эллик минг сўмлик чиқарилган кун

Platina.uz 21 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Япония Кореяни босиб олган, эллик минг сўмлик чиқарилган кун

22 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради.

Ўзбекистонда 2023−2024-ўқув йили учун ОТМга қабулнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Дин ёки эътиқодга асосланган зўравонлик ҳаракатлари қурбонларини хотирлаш халқаро куни.

Воқеалар.

1864 йил – Биринчи Женева конвенцияси имзоланди.

1865 йил – Уилям Шепперд суюқ совун учун патент олди.

1906 йил – Куба ишбилармонлари Кубани аннекция қилиш илтимоси билан АҚШга мурожаат қилишди.

1910 йил – Кореянинг Японияга қўшилиши тўғрисидаги шартнома имзоланди.

1911 йил – Англияда ҳар қандай расмий ҳукумат маълумотларини рухсатсиз нашр этиш жиноят деб ҳисобланган махфий қонун қабул қилинди.

1914 йил – уруш пайтида Россияда спиртли ичимликларни сотиш тақиқланди.

1923 йил – Туркистон республикаси Ички ишлар халқ комиссари Н.Аралбаев томонидан сув милициясининг Низоми тасдиқланди. Тарихчи олим Аваз Ерметовнинг қайд этишича, унда: “сув милицияси ходимлари умумфуқаровий милиционерларга тегишли ҳамма ваколатларга эга бўлиб, уларнинг асосий вазифалари суғориш ва суғориш иншоотлари билан боғлиқ барча масалаларни назорат қилишдан иборат”, деб кўрсатилган эди.

1932 йил – ББC экспериментал телевизион эшиттиришни бошлади.

1952 йил – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг бюроси “Ўртоқ В.Ю.Зоҳидовнинг хатолари ва мафкуравий айниши тўғрисида” қарор чиқарди. Бу қарорга мувофиқ республиканинг таникди файласуф ва адабиётшуноси Воҳид Зоҳидов “қўпол сиёсий ва миллатчиликдан иборат хатоларга йўл қўйганлиги учун” партиядан ўчирилди, Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўқитувчиси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг катта илмий ходими лавозимидан ноҳақ бўшатилди.

1984 йил – охирги Volkswagen Rabbit ишлаб чиқарилди.

1988 йил – Австралияда биринчи коала платина тангаси чиқарилди.

1989 йил – Нептун ҳалқалари топилди.

2001 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган марҳум адабиёт ва санъат намояндаларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан, бетакрор истеъдоди ва ўлмас ижодий мероси билан ўзбек миллий маданиятининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган, бутун ҳаётини эл-юрт тараққиёти, халқимиз маънавиятининг юксалишига бахш этган ватандошларимизнинг хотирасини ёд этиб, уларнинг Ватан олдидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб, ўн етти нафар марҳум адиб ва санъаткорлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

2002 йил – Австралия пойтахти Канберра қитъада абортни қонунийлаштирган биринчи ҳудудга айланди.

2014 йил – Ўзбекистон Президенти фармонига асосан, мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50000 (эллик минг) сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарди.

Таваллудлар.

1886 йил — француз актрисаси, дунёдаги биринчи учувчи аёл Раймонд де Лароче;

1920 йил – америкалик фантаст ёзувчи Рей Бредбери;

1973 йил – ўзбек давлат арбоби, 2016 йили Миллий тикланиш партиясидан президентликка номзод бўлган Сарвар Отамуротов;

1994 йил – Малайзия Суперлигасининг Теренггану клубида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайдиган ўзбек профессионал футболчиси Сардор Қулматов;

1997 йил – аргентиналик футболчи Лаутаро Мартинес таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid