platina.uz
Жамият

Бутунжаҳон ялқовлар куни

Platina.uz 20 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон ялқовлар куни

20 август санаси билан боғлиқ воқеалар.

Бутунжаҳон чивинлар куни.

Бутунжаҳон ялқовлар куни.

Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни.

1868 йил – Шимолий ва жанубий урушнинг тугаши АҚШда расман эълон қилинди.

1896 йил – терма телефон патентланган.

1913 йилнинг – Беҳбудий «Ойна» журналини нашр эта бошлади. У ҳафтасига бир марта нашр қилиниб, унда асосан ўзбек тилидаги мақолалар босилган, шунингдек, форс тилидаги шеър ва мақолалар, рус тилидаги эълонлар ҳам чоп этилган. Журнал тарихи ва муаллифи ҳаётини жиддий тадқиқ этган олим Бегали Қосимов «Журнал дастлаб ҳафтасига бир марта, 1914 йилдан бошлаб эса, 15 кунда бир марта чиққан. Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатларга ҳам тарқатилар эди», – деб ёзади.

  • Киевда биринчи Бутунроссия спорт олимпиадаси очилди.

1960 йил – космосга учирилган тирик мавжудотлар Белка ва Стрелка итлари биринчи марта Ерга қайтиб келишди.

1964 йил – Интелсат телекоммуникация сунъий йўлдошлари туркумига эга бўлган компанияга асос солинган.

1975 йил – Викинг дастури: НАСА Викинг 1 ни Марсга учирди.

1983 йил – Қўшма Штатлар СССРга қувурларни қуриш учун ускуналар етказиб беришга эмбарго қўйди.

1988 йил – Эрон-Ироқ уруши (1980-1988) тугади.

1998 йил – Беруний шаҳрида буюк олим Абу Райҳон Беруний музейи биносининг пойдеворига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

1999 йил – «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» Қонунлар қабул қилинди.

2002 йил – General Motors корпорацияси 700 000 та автомобилни қайтариб олишини эълон қилди. 2000-йилда ишлаб чиқарилган “Chevrolet” va “GMC” пикап ва микроавтобусларида хавфсизлик ёстиқчаларида носозликлар аниқланган.

2009 йил – юртимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, эзгу анъаналарни сақлаш, маданий, маънавий-маърифий ҳаётимизни юксалтириш, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари учун ҳамда 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкент шаҳрини «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

2010 йил – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали ташкил этилди.

2020 йил – россиялик сиёсатчи Алексей Навалний заҳарланди.

Таваллудлар.

1377 йил – Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзо дунёга келди. Тарихчи олим Турғун Файзиевнинг нақлга таяниб қайд этишича, Шоҳруҳ Мирзо туғилиши билан бу хушхабарни Амир Темурга етказмоқ учун Саройга хабарчи юборадилар. Айни шу аснода соҳибқирон шатранж (шахмат) ўйини билан машғул бўлиб, қўлини «руҳ» донасига чўзганда, хабарчи кириб янги меҳмон дунёга келгани ҳақида хушхабарни етказади. Соҳибқирон қўлида ушлаб турган «руҳ» донасига боқаркан, мийиғида кулиб исми «Шоҳруҳ» бўлсин деган экан.

1931 йил – америкалик бокс промоутери ва фунционери Дон Кинг туғилган.

1932 йил – иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Мурод Шарифхўжаев таваллуд топди. У 1994–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раиси бўлган. Унинг илмий ишлари Ўзбекистонда капитал қурилиши, иқтисодий назария, республиканинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, халқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар, ташқи иқтисодий алоқалар, аҳолини иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларга бағишланган.

1941 йил — Сербия (1991-1997) ва Югославия (1997-2000) президенти Слободан Милошевич туғилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid