Эронда давлат тўнтариши бўлган кун
Platina.uz 19 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

19 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни – БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2008 йил 11 декабрда эълон қилинган (А/РЕС/63/139 резолюцияси). 19 август куни нишонланади. 2003 йилнинг шу куни Бағдоддаги БМТ штаб-квартирасида содир бўлган портлашда 22 киши, жумладан, БМТнинг таниқли арбоби Сержио Виейра де Мелло ҳалок бўлди.
Бош Ассамблея резолюциясида қайд этилганидек, Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни тарғиб қилишдан иборат.
БМТ Бош котиби Бутунжаҳон гуманитар ёрдам кунининг эълон қилиниши муносабати билан ўз табригида бу кун “муҳтожликда яшаётган одамларга ва уларга муносиб ёрдам кўрсатилишини таъминлаш зарурлигини эслатиш учун мўлжалланган”лигини таъкидлади.
2009 йилда нишонланган биринчи Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни бошқаларни қутқариш чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланди.
Бутунжаҳон фотосуратлар куни.
Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни – ушбу байрам ҳар йили август ойининг 3-якшанбасида нишонланади.
Афғонистонда Мустақиллик куни.
1692 йил – Массачусетс штатида жодугарлик учун беш аёл осилган.
1848 йил – New York Herald Калифорнияда топилган олтин ҳақидаги биринчи ҳисоботни нашр этди.
1856 йил – Америкалик Гейл Борден (Гаил Борден) қуюлтирилган сут олиш усулини патентлади.
1887 йил – ҳаво шарида кўтарилган Дмитрий Менделеев қуёш тутилишини кузатди.
1934 йил – Германияда референдум бўлиб ўтди, натижада Рейх президенти ва рейх канцлери лавозимлари бирлаштирилди.
1947 йил – А витамини (ретинол) биринчи марта синтез қилинди.
1953 йил – Эронда давлат тўнтариши бўлган кун.
2004 йил – Google фонд бозорида ўз акцияларини сотишни бошлади.
2005 йил – Россия ва Хитой ўртасидаги "Тинчлик миссияси-2005" биринчи қўшма ҳарбий машқлари бошланди.
2020 йил – Монополияга қарши кураш қўмитасида UzAuto Motors’га нисбатан “Рақобат тўғриси”даги Қонун бузилиши белгиларига нисбатан очилган иш бўйича навбатдаги тинглов ўтказилди.
- Ўзбекистон ҳукуматининг “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори имзоланди.
2021 йил – Ўзбекистон Президенти “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.
- Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
2022 йил – Ўзбекистон Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Таваллудлар.
1883 йил – Мода оламининг йирик намоёндаларидан бири бўлган Габриел Шанелнинг таваллуд топган куни. 1910 йил Парижда у ўзининг шаxсий шляпалар дўконини очди. 1912 йили эса Довиледа ўзининг биринчи Модалар уйини очди.
1946 йил —АҚШнинг 42-президенти (1993-2001) Билл Клинтон;
1978 йил – ўзбек дзюдочиси, XXVIII ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ва Жаҳон Универсиадаси совриндори Мурат Каликулов таваллуд топган.




