Янги кескинлик: Латвия шошилинч равишда Беларус билан чегарага аскарлар ташламоқда
Бундан ташқари минглаб исёнчи "Вагнер" жангчилари Беларусда қўним топган.
Латвия Давлат чегара хизмати Беларус билан чегарани ҳимоя қилиш учун шошилинч равишда кучларни сафарбар қилиш ҳақида эълон қилди.
Чегарачилар таътилдан чақириб олинган. Латвия мудофаа вазири Инара Мурниецнинг айтишича, у аллақачон қуролли кучларга чегара хизматига ёрдам бериш учун Латвия-Беларус чегарасига қўшимча кучлар юборишни буюрган.
Мамлакат Давлат чегара хизмати бунга “гибрид таҳдид”нинг кучайиб бораётгани ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлар сонининг кўпайиши сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара 172 километрдан зиёдроқни ташкил этади.
Бундан ташқари минглаб исёнчи "Вагнер" жангчилари Беларусда қўним топган. Беларусга қўшни давлатлар, жумладан Полша чегарани мустаҳкамлаш учун минглаб аскарларни ташламоқда.