Хива хонининг аянчли ўлими, Ҳиндистондаги фожиа — кун хабарлари
Platina.uz 16 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

16 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
- Кипр мустақил давлат – Кипр Республикаси деб эълон қилинди.
- Парагвай – Болалар куни.
1037 йил – ўрта осиёлик буюк қомусий олим, табиб ва файласуф Абу Али ибн Сино вафот этган.
1788 йил – Франция молия вазири Л. де Бриен штатни банкрот деб эълон қилди.
1857 йил – Канадада қарз учун қамоқ жазоси бекор қилинди.
1877 йил – Тошкентда ташкил этилган Тошкент шаҳар Думасига сайловлар бошланди. 30 августда унинг очилиши бўлиб ўтди. Думада Сирдарё ҳарбий губернатори бошчилигида махсус ҳайъат тузилиб, у сайловчилар рўйхатини тузиш, шаҳар жамоатчилик бошқарувига сайлов ўтказиш бўйича иш олиб борди. 4 йилда бир марта ўтказиладиган сайловда 25 ёшга тўлган фуқаролар, асосан, савдогарлар, йирик корхоналар ва уй эгалари иштирок этганлар. Тошкент шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида Дума раиси ҳам бўлган.
1910 йил – Хива хони, шоир ва бастакор Муҳаммад Раҳимхон II Феруз юрак фалажидан вафот этди. 1908 йилда Муҳаммад Раҳимхон II Феруз пайғамбар ёшига тўлгани сабабли, элга катта тўй берган эди. Орадан икки йил ўтиб, хон 66 ёшида дунёдан ўтди. Унинг жасади Саййид Муҳаммад Моҳирўйи Жаҳон мақбарасига дафн қилинди. Тахтда 47 йил 15 кун ўтирган Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон шубҳасиз Хива хонлиги тарихида ўчмас из қолдирган давлат арбобларидан бири эди.
1930 йил – биринчи овозли мультфильм яратилди.
1946 йил – Калькуттада "тўғридан-тўғри ҳаракат куни" содир бўлган. Ушбу кунги мусулмонлар, ҳиндулар ва сикхлар ўртасидаги тўқнашувларда тахминан 4000 киши ҳалок бўлди.
1960 йил – Жозеф Киттингер 32 километр баландликдан парашютда сакради. Асосий парашют очилишидан тўрт ярим дақиқа олдин у соатига 988 км тезликка эришди. Бироқ, бу ютуқ жаҳон рекорди сифатида ҳисобланмади, чунки Киттингер кичик стабиллаштирувчи парашютдан фойдаланган.
- Халқаро космонавтика академияси ташкил этилди.
1965 йил – биринчи Боеинг 727 ҳалокати Мичиган кўлида содир бўлди. 30 киши ҳалок бўлди.
1978 йил – Шри-Ланка ўзини социалистик республика деб эълон қилди.
1995 йил – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
2006 йил – рус Википедиясида 100 000-мақола пайдо бўлди.
2017 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар
1939 йил – ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов таваллуд топди. Унинг адабий фаолияти 60-йилларда бошланган. “Тил – тақдир демак”, “Ватан туйғуси” (ҳамкорликда), “Бизким, ўзбеклар” каби бадиий ва сиёсий публицистик асарларида тил, кўҳна миллий давлатчилигимиз тарихи акс эттирилган. У 1999 йилда “Меҳнат шухрати” ордени билан мукофотланган.
1949 йил – ўзбек олими ва давлат арбоби, профессор, техника фанлари доктори Рустам Холмуродов;
1954 йил – канадалик кинорежиссёр, "Оскар", "Олтин глобус" ва бошқалар совриндори Жеймс Кемерон;
1958 йил – америкалик қўшиқчи, раққоса, актриса, кўплаб мукофотлар совриндори Мадонна;
1961 йил – ўзбек давлат ва сиёсат арбоби Баҳодир Юсупов; 1970 йил – ўзбек кино ва театр актёри Муҳаммад Исо Абдулҳаиров;
- ҳиндистонлик Болливуд актёри Саиф Али Кҳан таваллуд топган.




