platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ва Украина муносабатлари, Абхазияда уруш — кун хабарлари

Platina.uz 14 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Ўзбекистон ва Украина муносабатлари, Абхазияда уруш — кун хабарлари

14 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро калтакесаклар куни – The reptile database маълумотларига кўра, 2022 йил декабр ҳолатига кўра, калтакесакларнинг 7310 тури маълум.

1790 йил – Россия ва Швеция ўртасида Верел шартномаси имзоланди. Ушбу шартнома 1788-1790 йиллардаги рус-швед урушини расман тугатди.

1834 йил – Англияда камбағаллар учун уй ишлари жорий этилди.

1888 йил — америкалик муҳандис Оливер Шелленбергер электр ҳисоблагичга патент олди.

1908 йил – Биринчи халқаро гўзаллик танловларидан бири Фолкестонда (Англия) бўлиб ўтди.

1919 йил – Туркистондаги оғир аҳволни ҳисобга олган Қизил Армия бош қўмондонлиги Шарқий фронтнинг жанубий қисмида алоҳида Туркистон фронти ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди ва унга Фрунзе қўмондон этиб тайинланди. Тарихчи Дилшод Камоловнинг қайд этилишича, Туркистон фронти таркибида Туркфронт ҳарбий трибунали иш бошлади.

1935 йил – АҚШда ижтимоий суғурта (ишсизларга ёрдам) тизими жорий этилди.

1936 йил – Баскетбол биринчи марта Олимпия ўйинларига киритилди.

1937 йил – шоир, публицист Тавалло «Турон», «аксилинқилобий» «Миллий иттиҳод» ва бошқа ташкилотларнинг аъзоси бўлганликда, «шеърларида миллатчилик ғояларини илгари сурган»ликда айбланиб, қамоққа олинди. У 1937 йил 10 ноябрда НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) қошидаги «учлик» ҳукми билан отиб ташланган. Кейинчалик 1968 йил 18 октябрда оқланган.

1941 йил - Буюк Британия ва АҚШ томонидан Атлантика Хартияси имзоланди.

1947 йил – Покистон мустақил давлатга айланди.

1952 йил – Француз иқтисодчиси А. Сови биринчи бўлиб ривожланаётган мамлакатларга нисбатан "Учинчи дунё" иборасини ишлатди.

1959 йил – Ўзбекистон ҳукуматининг буйруғи билан Тошкент давлат консерваториясида 25 ўринли, Тошкент театр ва рассомчилик институтида 35 ўринли кечки бўлим очилди. Натижада мусиқа олийгоҳларида кечки бўлимларда ҳам мутахассислар тайёрлана бошлади.

1971 йил – Баҳрайн Британия мустамлакаси сифатида 110 йилдан кейин мустақиллигини эълон қилди.

1973 йил – Покистон конституциясини қабул қилди.

1986 йил – Совет телевидениесида биринчи марта Формула 1 бўйича жаҳон чемпионати 1986 йилги Венгрия Гран-присидан трансляция қилинди.

1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Украина Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

Борис Елцин Россияда ваучерларни хусусийлаштиришни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Грузия армияси Абхазия ҳудудига киради. Грузия-абхаз уруши бошланди.

1994 йил – Хаббл телескопи Уран ҳалқаларини суратга олди.

1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2003 йил – Қўшма Штатлар ва Канадада энергия тизимида содир бўлган авария оқибатида 55 миллионга яқин одам электрсиз қолди.

2013 йил – Телеграм кросс-платформа мессенжери ишга туширилди.

2016 йил – Жанубий Африкалик югурувчи Уейд ван Никерк Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари финалида 400 метр югуриш мусобақасида (43,03 сония) жаҳон рекордини ўрнатди. Бу мусобақа йўналишининг биринчиси 1999 йилда ўтказилган.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Таваллудлар.

1907 йил – ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Миркарим Осим таваллуд топган.

1930 йил – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева таваллуд топди. У ўзи яратган образларда турли тоифадаги хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг қисмати, жасорати ва олижаноблигини мужассамлантирди. Кей (М. Каору, «Ўғирланган умр») образи Яйра Абдуллаева ижодининг чўққиси бўлиб, у япон аёлининг машаққатли ҳаёт йўлини, тақдирини психологик теранлик ва изчиллик билан очиб берди. У овоз, имо-ишора, киноя ва бошқа ифода воситаларидан усталик билан фойдаланди. Яйра Абдуллаева 1998 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

1974 йил – ўзбек дипломати, 2018-2021-йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов;

1984 йил – ўзбекистонлик футбол мутахассиси, 2017-2019-йилларда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори бўлган Омон Ғофуров;

1978 йил – ўзбекистонлик журналист, блогер, режиссёр, "Сайёд" кўнгилочар блоги асосчиси ва муҳаррири Сардор Комилов таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid